Кириш Регистрация

Карвахалнинг "Реал"даги келажаги мавҳумлигича қолмоқда

Баҳо:
+ | -2

Мадриднинг "Реал" клуби сардори Даниэль Карвахаль мавсум якунлангач, клубни тарк этиши мумкин.

Ўнг қанот ҳимоячисининг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида тугайди ва бугунги кунда томонларнинг шартномани узайтириш ниятини кўрсатадиган аниқ белгилар йўқ, дейилади Diario АS ҳисоботида. 34 ёшли футболчи 2024 йилнинг кузида хочсимон пайларидан олган жароҳатидан кейин ҳамон аввалги даражасига қайтмаган.

Даниэль Карвахаль "қаймоқранглилар" сафида жами 438 та ўйинда майдонга тушди ва жорий мавсумда 10 та ўйинда майдонга тушди. Чемпионлар Лигасининг олти карра ғолиби сўнгги учта учрашувда захирада қолдирилди.

Киритилди: 07:04, 07.02.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик