Кириш Регистрация

"Ливерпуль" юлдузи: "Бенземага ўхшашни истайман"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳужумчиси Уго Экитике қайси футболчилар унга энг кўп илҳом бергани ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Мени энг кўп руҳлантирган футболчилар — Карим Бензема ва Неймар. Бензема билан бир хил позицияда ўйнаймиз, унинг ўйин услуби менга жуда ёқади. У ҳақиқатан ҳам кучли футболчи. Голли узатмалар беради, голлар уради ва жамоа манфаати учун ўйнайди. Мен айнан шундай футболчи бўлишни истайман", — дея Экитикенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Уго Экитике 2025 йилда "Ньюкасл"дан "Ливерпуль"га 95 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи "қизиллар" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:20, 07.02.2026.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик