Кириш Регистрация
10/09 19:00 Динамо 1-0 Қизилқум
10/09 19:00 Андижон 2-1 Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм 0-0 Сўғдиёна
10/09 21:45 Фенербахче 1-1 Рома
10/09 21:45 ПСВ 1-1 Шахтёр
10/09 23:59 Ман. Юнайтед 4-0 Сабаҳ
10/09 23:59 Бавария 5-0 Буде-Глимт
10/09 23:59 Комо 4-1 РБ Лейпциг
10/09 23:59 Славия 2-3 Ланс
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Сафарда дубл қайд этган Баҳодир Насимов Озарбайжон чемпионати тўпурари бўлиб турибди

Баҳо:
+ | -

Кеча Озарбайжон чемпионатининг 2-тур учрашувлари бошланди. Ушбу турда ҳамюртимиз Баҳодир Насимовнинг жамоаси "Нефтчи" сафарда "Ряван"га қарши кураш олиб борди ва 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Эътиборли томони, ўйиндаги ҳар иккала голга Баҳодир муаллифлик қилган. У дастлаб 15 дақиқада ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланишига 4 дақиқа қолганида якуний ҳисобни ўрнатган - 2:0.

14-рақам эгаси учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган.

"Нефтчи" ҳозирча 6 очко билан 10 жамоа орасида якка пешқадам бўлиб турибди. 2-турнинг яна 3 ўйини бугун бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Насимов 1-турда "Азал"га қарши учрашувда ҳам гол муаллифи бўлганди. Шунга кўра, айни пайтда Озарбайжон чемпионати тўпурарлар жадвалини айнан ҳамюртимиз бошқариб бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:18, 11.08.2013.
Ўқилди: 5739 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик