Кириш Регистрация

Серхио Рамоснинг кейинги манзили қаер бўлиши айтилди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Radio Marca" хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, "Севилья" ўз тарбияланувчисини қайта ўз сафига қўшиб олиш вариантидан воз кечган. Эндиликда испаниялик футболчининг трансфери учун асосий даъвогар "Марсель" бўлиб турибди.

Серхио Рамоснинг фаолиятидаги охирги клуб Мексиканинг "Монтеррей" жамоаси эди ва у ушбу клубни январь ойи бошида тарк этди. Ҳозирда 39 ёшли футболчи эркин агент мақомида бўлиб турибди.

Киритилди: 08:43, 08.02.2026.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик