Кириш Регистрация

Винисиус ва Беллингемсиз "Месталья"га сафар: "Реал Мадрид"нинг "Валенсия"га қарши тахминий таркиби

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг "Реал" клуби бугун Ла Лига доирасида сафарда "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради.

Альваро Арбелоа ушбу ўйинда Винисиус Жуниор (дисквалификация), Жуд Беллингем (жароҳат) ва Родриго (жароҳат) хизматларидан фойдалана олмайди. "Diario AS" нашрининг тахмин қилишича, ҳужум учлигини Браим Диас, Килиан Мбаппе ва Арда Гюлер ташкил этади. Ярим ҳимояда эса Эдуардо Камавинга, Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени майдонга тушади.

Ҳимоянинг ўнг қанотини жароҳатидан қутулган Трент Александер-Арнольд эгаллайди. Шунингдек, мудофаа чизиғида Рауль Асенсио, Дин Хёйсен ва Альваро Каррерас ҳаракат қилишади. Дарвозани Тибо Куртуа қўриқлайди.

"Валенсия" — "Реал" учрашуви Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да бошланади.

Киритилди: 08:59, 08.02.2026.
Ўқилди: 1549 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик