Кириш Регистрация

Александр Хомяков: «Отабек Шукуров яқин 10 кун ичида сафга қайтади»

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда “Машъал” биринчи лигага тайёргарликни Янгиерда давом эттирмоқда. Клуб бош мураббийи Александр Хомяков билан боғланганимизда жароҳат олган Отабек Шукуровнинг ҳолати борасида ўз муносабатини билдирди:

— Шукуров жароҳат олгани боис ҳозир биз билан эмас. У уйида даволаняпти. Шифокорларнинг айтишича, Шукуров яқин ўн кун ичида сафга қайтади ва дастлаб якка тартибда машғулотларни бошлайди. Биз унинг БААда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишини жуда-жуда хоҳлаймиз, шу боис тезроқ сафга қайтиши учун бор имкониятни ишга соляпмиз. Умуман олганда, Шукуров яхши футболчи, у машғулотларда анча тер тўкиб асосий таркибда ўйнашга лойиқлигини исботлаб келмоқда.

Изоҳ: Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари БААда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтади. Бунда Дилшод Нуралиев бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар термаси ҳам иштирок этади. Футболчиларимиз амалдаги Осиё чемпиони сифатида мазкур турнирда қатнашишади. Отабек Шукуров эса терма жамоамизнинг сардори ҳисобланади.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 17:46, 11.08.2013.
Ўқилди: 3484 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7095]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3450]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3233]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3022]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2166]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2143]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2058]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1993]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1977]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик