Кириш Регистрация

Дро Фернандес «ПСЖ»сафида «Марсель»га қарши ўйиндаги дебюти ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

8 февраль куни «ПСЖ» Франция чемпионатининг 21-тури доирасида «Марсель»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Ушбу учрашув парижликлар сафида дебют қилган янги ўйинчи — Дро Фернандес учун алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Ярим ҳимоячи 75-дақиқада Сенни Меюлю ўрнига майдонга тушди. Фернандес майдонда ўтказган қисқа вақт ичида 6 та аниқ узатма, 1 та самарали дриблинг ва рақиблар томонидан унга нисбатан ишлатилган 3 та фолни амалга оширишга улгурди.

«Бу менинг биринчи ўйиним эди, мен жуда бахтлиман. Ўзимни уйдагидек ҳис қилдим, ҳаммаси кўнгилдагидек ўтгани учун ходимларга ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Стадиондаги муҳитми? Бу шунчаки ақл бовар қилмайдиган даражада! Мухлисларга қўллаб-қувватлаганлари учун раҳмат айтаман», — дея Фернандеснинг сўзларини келтирмоқда клуб расмий сайти.

«ПСЖ» Фернандес трансфери учун «Барселона»га 8 миллион евро тўлади. Футболчи 2030 йилгача мўлжалланган шартномага имзо чеккан.

Киритилди: 17:10, 09.02.2026.
Ўқилди: 330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.