Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Санти Касорла Испания футболидаги тартибсизликдан норози

Баҳо:
+ | -

"Овьедо" сардори Санти Касорла ўз жамоасининг 7 февралга белгиланган "Райо Вальекано"га қарши ўйини бошланишига бир неча соат қолганда бекор қилинганидан сўнг Ла Лига раҳбариятини кескин танқид қилди.

Бундай қарор қабул қилинишига "Вальекас" стадионидаги майса (газон) ҳолатининг хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги сабаб бўлган.

"Овьедо" клуби жамоа ва унинг мухлислари аллақачон Мадридга етиб келганини инобатга олиб, хабарнинг бунчалик кеч берилганини қоралади. Клуб расмий баёнотида ушбу ҳолат юзасидан судга даъво аризаси киритиш имкониятини кўриб чиқаётганини маълум қилди.

"Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Касорла ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўз норозилигини билдирди: "Реаллик шундаки, Ла Лига барча маънода Премьер-лигадан анча ортда қолмоқда", — деб ёзди 41 ёшли испаниялик футболчи.

Касорла "Арсенал"да олти йил ўйнаб, Лондон клуби билан икки бор Англия Кубогини қўлга киритган. 2023 йилнинг августида у "Овьедо"га қайтди ва жамоага 2025/26 йилги мавсум якунларига кўра Ла Лигага чиқишда ёрдам берди.

Киритилди: 06:55, 10.02.2026.
Ўқилди: 740 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.