Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

ЎзПФЛ: "Металлург" клуби катта футболга расман қайтди

Баҳо:
+ | -

"Металлург" Про лигада иштирок этиш бўйича Лига томонидан қўйилган минимал талабларни бажаришга эришди.

“O‘zmetombinat” АЖ томонидан йўлланган хатга жавобан Лига "Металлург" клубини қатнашчилар сафига қайтариш бўйича ишлар кетма-кетлигини баён қилганди. Шу асосда, комбинат томонидан жорий йилнинг 23 январь куни Улуғбек Мирзаев "Металлург" клуби бош директори этиб тайинланди.

Лига талабига кўра, клуб биринчи галда FIFA Legal Portal ва FIFA TMS платформаларига кириш ҳуқуқини қайтариб олиши лозим эди. Мазкур иш амалга оширилди ҳамда унда акс этган легионер футболчи олдидаги қарздорлик масаласига ойдинлик киритилди. Кейинчалик, "Металлург" қарздорликни бартараф этиш юзасидан иш олиб борди ва 9 февраль куни FIFA "Металлург" клубидан трансфер таъқиқини олиб ташлади.

Энди, клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилади. Биринчи навбатда, клуб раҳбар органи рўйхатга олинади ва шундан кейин профессионал меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказилади. Шунингдек, клуб қошидаги академия футболчилари лицензиялаш талаблари асосида Лига платформасига киритиб чиқилади.

"Металлург" таъсисчиси “О‘zmetombinat” АЖ клубнинг йиллик харажатлар сметасини тасдиқлаган бўлиб, ундан Бекобод шаҳридаги стадионни Про лига ўйинларига тайёрлаш харажатлари ҳам жой олган. Айни вақтда стадионда бу борада ишлар бошлаб юборилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Металлург" клубининг Про лига иштирокчилари сафига қўшилганлигини маълум қилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 12:34, 10.02.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.