Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Ансу Фатининг акаси Ямалнинг уйида содир этилган жиноятда гумон қилинмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Барселонада "Монако" ҳужумчиси Ансу Фатининг акаси томонидан содир этилган бўлиши мумкин бўлган жиноят юзасидан тергов бошланди. Нидерландия фуқароси "Барселона" ярим ҳимоячиси Ламин Ямалнинг уйида жинсий зўравонликка учраганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда "Abc" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, воқеа 7 февраль куни содир бўлган. Қиз тунги клубдаги зиёфатга борган ва у ерда Фатининг акаси — Фатиньо бўлган. Кейинчалик компания Барселонадаги уйлардан бирига йўл олган. Кейинги куни эрталаб қиз яланғоч ҳолда уйғонган ва унга нисбатан "номуносиб тарзда тегинишганини", бу эса уни уйғотиб юборганини таъкидламоқда. У гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган ҳолда жинсий зўравонлик қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини гумон қилиб, шифохонада таҳлил топширган.

Полицияга биринчи мурожаати вақтида қиз номуносиб тегинишлардан сўнг Фатиньонинг юзига тарсаки туширганини айтган. У ҳозирча полицияга расмий ариза топширмаган ва таҳлил натижаларини кутмоқда. Айни дамда суриштирув ишлари унинг сўзларига асосланган.

Шунингдек, қиз воқеа Ямалнинг уйида содир бўлганини даъво қилмоқда, бироқ "Барселона" клуби бу маълумотни рад этди. Полициядаги манбалар воқеа бошқа жойда юз берганини тасдиқлашди. Фатиньога яқин шахслар эса қизнинг сўзлари ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтиб, айбловларни қатъиян инкор этишди.

Киритилди: 15:53, 10.02.2026.
Ўқилди: 668 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.