Маркус Рэшфорднинг "Барселона"даги келажаги клубда келаси ой бўлиб ўтадиган президентлик сайловига боғлиқ. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисининг 26 млн фунтга сотиб олиниши Жоан Лапорта сайловолди кампаниясининг марказий нуқтаси ҳисобланади. Агар клубни бошқа президент бошқарадиган бўлса, Рэшфордни сотиб олишдан бош тортишлари мумкин.
Англиялик футболчи мавсум бошида ижара асосида "Барселона"га ўтган эди. Клуб сафида Ла Лигада 21 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган.













