Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

Бундан кейин ҳар бир ўйин «Насаф» учун финалга тенг

Баҳо:
+1 | -

Олий лига 15-тури учрашувидан кейин "Насаф" футболчилари икки кун ҳордиқ чиқаришди. Бугун улар клуб базасида йиғилиб, 16-турга тайёргарликни бошлашади. Эслатиб ўтамиз, 16-турда жамоамиз сафарда ён қўшниларимиз бўлган Самарқанднинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушишади.

Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Олдинда яна бир сафар учрашуви турибди. Ҳозирги кунда "Насаф"га қарши майдонга тушаётган ҳар бир жамоа ўйинга пухта тайёргарлик кўриб, учрашувларда муносиб қаршилик кўрсатишмоқда. Ана шуларни ҳисобга олган мураббийлар штаби машғулотларга катта эътибор беришмоқда.

"Насаф" жамоасининг ҳозирги турнирда эгаллаб турган мавқеи ҳам мухлисларда катта умид ўйғотди. Жамоа йиққан очколар сони турнир етакчиси "Локомотив"дан бир очко фарқ қилиб турибди. Агар қаршиликлар ана шу темпда ўйинларни давом эттирса, мухлисларнинг кўпдан буён кутаётган орзулари рўёбга чиқса ажаб эмас. Энди оддий ўйинлар бўлмайди, бундан буён  ҳар бир учрашув мисли финалга тенг. Шу ерда яна бир марта таъкидлаш керакки, ўтган йилги мавсум сўнггида деярли бир жамоа бўладиган ўйинчиларидан айрилган "Насаф" жамоаси ёшларга ва ички имкониятларига эътибор қаратиб ва жамоада қолган тажрибали ўйинчилар иштирокидаги яхши жамоа шакллантира олди. Бу албатта таҳсинга сазовордир.

16-тур ўтгач, август ойида мухлислар "Насаф"нинг яна бир муҳим учрашувига гувоҳ бўлишади. 21 август куни Қарши шаҳридаги Марказий стадионда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб учрашувида жамоамиз яна бир марта Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасига қарши майдонга тушишади. Дастлабки учрашувда 0:0 ҳисобини қайд этган "аждарлар"да финалга чиқиш имконияти сақлаб қолинган.

Биз фурсатдан фойдаланиб, жароҳати туфайли майдонга туша олмаётган ўйинчилар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтишни лозим топдик. Ҳозирги кунда Жаҳонгир Жиямуродов ва ҳужумчи Кенжа Тўраевлар клуб базасида ўзларини спорт формасини тиклаш учун машғулотлар олиб боришмоқда. Алишер Юсупов эса даволаниш муддатини якунлаш арафасида ва у ҳам энди машғулотларга киришади.

Биз мухлислар  ана шу севимли ўйинчиларимизни тезроқ сафга қайтиб, бизга ўзларининг чиройли ўйинларини туҳфа қилишини кутиб қоламиз. Жамоамизга эса навбатдаги ўйинларда зафарлар тилаб қоламиз.

P.S. Ушбу хабар "Насаф" ПФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 10:55, 12.08.2013.
Ўқилди: 4292 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.