Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа
11/02 00:30 Челси - Лидс
11/02 00:30 Эвертон - Борнмут
11/02 00:30 Тоттенхэм - Ньюкасл
11/02 01:15 Вест Хэм - Ман. Юнайтед
12/02 00:30 Астон Вилла - Брайтон
12/02 00:30 Кристал Пэлас - Бёрнли
12/02 00:30 Манчестер Сити - Фулхэм
12/02 00:30 Ноттингем Форест - Вулверхэмптон

Иван Йосович: «Металлург» қисқа вақт ичида Суперлигага қайтишига ишонаман»

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, "Металлург" клубининг Иван Йосович билан боғлиқ вазияти ижобий ҳал этилди. Натижада, ФИФА тартиб-интизом қўмитаси вазиятни ўрганиб чиққан ҳамда «Металлург» ПФКдан трансфер чекловини олиб ташлади.

«Металлург» ПФК матбуот хизмати футболчи билан боғланиб, вазият юзасидан унинг фикрлари билан қизиқди.

«Аввало, «Металлург» клубини катта футбол саҳнасига қайтгани билан табриклайман. Жамоага янги мавсумда ҳам омад тилаб қоламан.

Ўртамиздаги ҳолат бўйича гапирадиган бўлсам, футболда бундай ишлар бўлиб туради. Муҳими, барча муаммолар ечимини топди. Бунинг учун «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбари Баҳодир Абдуллаевга ва «Металлург» клуби Бош директори Улуғбек Мирзаевга алоҳида раҳмат айтмоқчиман. Клубда мана шундай тажрибали мутахассис иш бошлаганини билиб, жуда хурсанд бўлдим. Уни аввалдан яхши танийман — Ўзбекистондаги энг кучли футбол мутасаддиларидан, фидойиларидан.

Умид қиламанки, «Металлург» футбол клубини ёрқин келажак кутиб турибди. Жамоа қисқа вақт ичида Суперлигага қайтишига ишонаман. Клубнинг асл ўрни ҳам айнан ўша ерда», — дейди Иван Йосович.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 22:40, 10.02.2026.
Ўқилди: 251 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.