Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

АПЛ. «Ньюкасл» Лондонда «Тоттенхэм»ни енгди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» Англия чемпионатининг 26-тури доирасида «Тоттенхэм»ни мағлуб этди — 2:1. Ўйин Лондонда бўлиб ўтди.

Биринчи бўлим якунида «қарғалар» ҳимоячиси Малик Тшау ҳисобни очди. «Шпорлар» 64-дақиқада ярим ҳимоячи Арчи Грэйнинг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, меҳмонлар аъзоси Жейкоб Рэмси «Ньюкасл»ни яна олдинга олиб чиқди ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

«Ньюкасл» 36 очко жамғариб, АПЛ турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди. «Тоттенхэм» эса 29 очко билан 16-поғонада бормоқда.

Англия Премьер-лигаси. 26-тур | 11 февраль | «Тоттенхэм Хотспур Стэдиум»

Тоттенхэм — Ньюкасл Юнайтед — 1:2

  • Голлар: Тшау, 45+5 (0:1); Грэй, 64 (1:1); Рэмси, 68 (1:2).

  • Тоттенхэм: Викарио, Дрэгушин, ван де Вен, Спенс, Грэй, Биссума (Пальинья, 46), Сарр, Галлахер (Коло Муани, 70), Симонс, Одобер (Тель, 35), Соланке.

  • Ньюкасл Юнайтед: Поуп, Ботман, Тшау, Берн, Триппьер, Гимарайнс (Холл, 90+1), Рэмси (Тонали, 75), Уиллок (Осула, 88), Барнс, Эланга (Мерфи, 75), Гордон (Вольтемаде, 88).

  • Огоҳлантиришлар: Сарр (41), Спенс (62), Симонс (67) — Берн (59), Гимарайнс (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:10, 11.02.2026.
Ўқилди: 319 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.