«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа вингери Хвича Кварацхелиянинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен Хвича Кварацхелиядан ва унинг соғайиб сафга қайтганидан жуда мамнунман. У биз учун асосий футболчи ҳисобланади. «ПСЖ» унинг майдонга қайтишини синчковлик билан режалаштиришни истаган эди, чунки клуб раҳбарияти Квара мавсумнинг иккинчи ярмида ҳал қилувчи ролни ўйнашига ишонади... Бу асосий совринлар учун қайтадан курашишимизда муҳим омил бўлади», — дея Энрикенинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтирмоқда.
Жорий мавсумда 24 ёшли футболчи барча мусобақаларда 28 та ўйинда иштирок этиб, саккизта гол урди ва олтита голли узатма муаллифига айланди.













