"Интер" ҳимоячиси Федерико Димарко фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер нишонига тушган.
"Қизил иблислар" келаётган ёзда мудофаа қанотларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Димарко клубнинг "шорт-листи"даги (номзодлар рўйхати) асосий вариант бўлиб турибди.
Аввалроқ Федериконинг хизматларига Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди. Димарко "Интер"нинг энг муҳим ўйинчиларидан бири саналади. Жорий мавсумда у чап қанот ҳимоячиси позициясида майдонга тушиб, 31 та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 13 та голли узатмани ёздириб қўйди.













