"Милан" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.
"USMNT Only" нашрининг хабарига кўра, америкалик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Ливерпуль" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда. Вингер ҳали "россонерилар" билан янги шартнома имзоламаган, шу сабабли ҳар икки инглиз клуби ёзда футболчининг трансферини амалга оширишга ҳаракат қилиб кўриши мумкин.
Кристиан Пулишич 2023 йилда "Челси"дан "Милан"га 20 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда америкалик футболчи барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали Пулишичнинг қийматини 60 миллион еврога баҳоламоқда.













