Кириш Регистрация

«Машъал»га янги бош мураббий тайинланди

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг «Машъал» футбол клуби 2026 йилги мавсум олдидан муҳим қарор қабул қилди. Жамоа бош мураббийи лавозимига тажрибали мутахассис Игорь Александрович Суров тайинланди.

40 ёшли Игорь Суров мураббийлик фаолияти давомида Марказий Осиё футболида муайян тажриба тўплашга улгурган. Мутахассис «Машъал»га келишидан аввал Тожикистоннинг «Эсхата» ҳамда Қирғиз Республикасининг «Барс» жамоаларида бош мураббий сифатида иш олиб борган.

Унинг хориж чемпионатларидаги амалий тажрибаси муборакликларнинг янги мавсумда олдига қўйган мақсадларига эришишида муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда.

Айни пайтда «Машъал» жамоаси янги бош мураббий раҳбарлигида мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Мураббийлар штаби таркибни кучайтириш, жамоавий ўйинни шакллантириш ҳамда тактик жиҳатдан барқарор жамоа барпо этиш устида иш олиб бормоқда.

«Машъал» клуби янги мураббий қўл остида мухлисларини чиройли ўйинлар ва ғалабалар билан хурсанд қилишни мақсад қилган.

Манба: fcmashal.uz
Киритилди: 22:42, 11.02.2026.
Ўқилди: 1289 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7003]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3398]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3156]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2985]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2140]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2008]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1982]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1958]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1835]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1777]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик