Кириш Регистрация

Гвардиола Ҳусановни "Уокернинг прайм даври"га қиёслади

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳимоянинг ўнг қанотида муваффақиятли ўйнай олишига шубҳа қилмаяпти.

21 ёшли футболчи «Фулхэм»га қарши баҳснинг 60-дақиқасида захирадан майдонга тушди ва ўзи учун одатий бўлмаган ўнг қанот ҳимояси позициясини эгаллади. Учрашув «шаҳарликлар»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Мен Ҳусановнинг ўнг қанот ҳимоячиси сифатидаги ўйинини кузатдим ва бу Кайл Уокернинг энг прайм давридаги ижросига ўхшарди. Мен Ҳусановнинг бунга қодирлигини биламан», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда «The Touchline».

Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 12 та учрашувда майдонга тушди.

Киритилди: 10:55, 12.02.2026.
Ўқилди: 1182 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.