Кириш Регистрация

Жеррард: «Мен Вирц билан бир жамоада ўйнашни жуда хоҳлардим»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ сардори Стивен Жеррард жамоанинг ҳозирги юлдузи Флориан Вирц ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Германиялик ярим ҳимоячи «Байер»дан ўтганидан кейин Англиядаги дастлабки ойларини унчалик ишончли ўтказмади, бироқ сўнгги вақтларда тобора мазмунли ўйин намойиш этмоқда.

«Футболчиларнинг ўйинини кузата туриб, мен доим ўзимга бир саволни бераман: улар билан бирга ўйнашни қанчалик хоҳлаган бўлардим? Агар Вирц ҳақида гапирадиган бўлсак, мен у билан бир жамоада жон деб ўйнаган бўлардим», – деди Жеррард «қизиллар»нинг «Сандерленд»га қарши баҳсидан сўнг.

Флориан Вирцнинг трансфери «Ливерпуль»га 125 млн еврога тушган эди. АПЛнинг жорий мавсумида ҳужумкор ярим ҳимоячи тўртта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:54, 12.02.2026.
Ўқилди: 224 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.