Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Англиянинг Жаҳон чемпионати олдидан сўнгги рақиблари маълум

Баҳо:
+ | -

Инглизлар Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун яна бир рақиб топишди. «The Mirror» нашри хабарига кўра, Англия терма жамоасига Коста-Рика рақиблик қилади.

Учрашув 10 июнь куни бўлиб ўтади. Аввалроқ инглизлар 6 июнь куни Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйинида тўқнаш келиши маълум бўлган эди. Ҳар икки баҳс АҚШда, Флоридадаги машғулот базаси яқинида ўтказилади, бироқ аниқ манзил ҳозирча белгиланмаган.

Англия ва Коста-Рика шу кунгача икки бор тўқнаш келишган. 2018 йилдаги ўртоқлик учрашувида инглизлар Маркус Решфорд ва Дэнни Уэлбекнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, ундан 4 йил аввал Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида жамоалар нурсиз дуранг (0:0) қайд этишган.

Томас Тухель шогирдлари 17 июнь куни Жаҳон чемпионатидаги иштирокларини Хорватияга қарши ўйин билан бошлашади. Шунингдек, ушбу гуруҳдан Гана ва Панама терма жамоалари жой олган.

Киритилди: 13:38, 12.02.2026.
Ўқилди: 2004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3894]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3419]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3023]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2981]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2784]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2776]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2465]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2408]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2358]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2109]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик