Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ футболчиси, ҳозирда "кўк-анорранглилар" спорт директори Деку жамоанинг 18 ёшли юлдуз вингери Ламин Ямал ҳақида гапирди.
"Ямал жуда ақлли футболчи, у аллақачон жиддий тажрибага эга. Бу йигит тез ўрганади. 18 ёшли футболчи ўз клуби, машғулот жараёнига 100 фоиз берилиб, унга нима дейишса, шуни бажариши жуда яхши", - дея функционернинг сўзларини келтиради Diario Sport.
Ямал жорий мавсум Испания чемпионатида 19 та учрашув ўтказди. Ламин ўнта гол ва саккизта голли узатма муаллифи бўлди. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг бозор нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.













