«Арсенал» жамоа ҳужумчиси Кай Хаверцни ўз сафида сақлаб қолмоқчи.
Журналист Стив Кейнинг берган маълумотларига кўра, Лондон клуби германиялик футболчи билан шартномани 2029 йилнинг 30 июнига қадар узайтириш бўйича музокараларни бошлаган. «Тўпчилар» яқин вақт ичида келишувга эришишга умид қилишмоқда.
Кай Хаверц 2023 йилда «Челси»дан «Арсенал»га 75 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи Лондон клуби сафида барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. «Transfermarkt» портали Хаверцни 55 миллион еврога баҳоламоқда.













