Кириш Регистрация

«Реал» Ашрафни кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ўтмишда «Ҳакимий омили» сабабли ўнг қанот ҳимоячиси излаш борасида трансфер бозорида катта фаоллик кўрсатмаган. Бу ҳақда «The Touchline» нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, Ашраф Хакимий аввалроқ «Реал» раҳбариятига кун келиб албатта клубга қайтишини маълум қилган. Мадридликларнинг узоқ вақт давомида ушбу позицияга янги футболчи сотиб олмаслигининг сабабларидан бири айнан марокашлик футболчининг қайтиш ваъдаси билан боғлиқ бўлган.

Килиан Мбаппенинг «Реал»да эканлиги ҳам Хакимийнинг қайтиш имкониятларини оширади. Маълумки, Мбаппе ва Ашраф жуда яқин дўстлар ҳисобланишади.

Ашраф Ҳакимий «Реал» академияси тарбияланувчисидир. Марокашлик футболчининг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар (30 июнь) мўлжалланган — у 2025 йилнинг февраль ойида парижликлар билан келишувини узайтирган эди. Нуфузли «Transfermarkt» портали маркоашликнинг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:34, 12.02.2026.
Ўқилди: 676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.