Кириш Регистрация

Энрике "ПСЖ" дарвоза чизиғидаги рақобат ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике Франция Лига 1 мусобақасининг 22-тури доирасидаги «Ренн»га қарши ўйин олдидан жамоа дарвозабонлари атрофидаги вазиятга тўхталиб ўтди.

Мураббийнинг таъкидлашича, таркиб борасида қатъий белгилаб қўйилган тартиб мавжуд эмас ва танлов вазиятга қараб ўзгариб бориши мумкин.

«Мен таркибга танлаб оладиган футболчиларим билан биргаликда ўйинни мукаммаллаштириш имкониятини қадрлайман. Бу аниқ бир режа эмас; биз мураббийлар штаби сифатида жамоа учун энг яхши деб ҳисоблаган ишни қилишда давом этишимиз керак. Мавсум давомида жароҳатлар ёки менинг қарорларим туфайли вазият ўзгариб туради. Биз жамоавий ўйинни яхшилаш учун доимо очиқмиз. Ҳеч қандай иерархия ёки позициялар — биринчи, иккинчи ёки учинчи рақам тушунчаси йўқ. Мен доим жамоани кучайтиришга интиламан», — дея Энрикенинг сўзларини келтирмоқда «RMC Sport».

Франция чемпионатининг 21 туридан сўнг «ПСЖ» 51 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ренн» эса 31 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 23:03, 12.02.2026.
Ўқилди: 246 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.