Кириш Регистрация

Дониёр Абдуманнопов: “Худо хоҳласа, чемпионатга яхши формада борамиз”

Баҳо:
+ | -

“Андижон” клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида қизғин равишда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда. Табиийки, ҳар бир футболчи максимал куч билан ишга ёндашув асосида ўз устида ишламоқда. Шу жумладан, Дониёр Абдуманнопов ҳам мураббийнинг кўрсатмасини бажариш учун жиддий меҳнат қиляпти ва ўз маҳоратини намойиш этиш устида ишламоқда.

Клуб матбуот хизмати Дониёр билан йиғин ҳақида суҳбатлашди.

Дониёр, жамоамизнинг Анталия йиғини юқори кайфиятда давом этаётганига гувоҳ бўляпмиз. Унда бевосита иштирок этаётган футболчи сифатида ўтказилаётган йиғин ҳақида нималарни айта оласиз?

— Ассалому алайкум. Йиғин яхши ўтяпти. Кўпроқ қишки тайёргарлик жараёнида жисмоний ҳолатга эътибор қаратилади. Жамоамизга янги футболчилар келган, улар билан бир-биримизни тушуниш учун кўпроқ ўйин ўйнаяпмиз. Ўйиндан-ўйинга яхшиланиб боряпти. Бир-биримизни яхши тушуниб боряпмиз. Худо хоҳласа, чемпионатга яхши формада борамиз.

Шунингдек, у ерда ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил қилиняпти. Хориж жамоаларига қарши беллашувлардан нима оляпсиз?

— Ўйинларда ўзимни ҳам таҳлил қиляпман. Кўпроқ хатолар устида ишлаяпман.

Янги мавсумда “Андижон” умуман бошқача қиёфада намоён бўлмоқда ва мақсад ҳам шунга яраша жиддий. Шахсан янги мавсумдан нима кутяпсиз ва имкониятларимизни қандай баҳолайсиз?

— Мақсад доим юқори қўйилади. Амалда кўрсатиш керак. Менинг фикрим, сабабини қилишимиз ва Аллоҳдан сўрашимиз керак, қолгани Худодан.

Илк турни "Бобур арена"да "Сўғдиёна"га қарши ўйин билан бошлаймиз. Илк турдаги муҳитни қандай тасаввур қиляпсиз?

— Муҳит “Ultras Burgut” билан доим зўр бўлади.

Сиз "Андижон" сафида 33-рақамни танладингиз. Бу нима билан боғлиқ эди?

— 33-рақамда футбол ўйнашни “Андижон”да бошлаганман. Мен учун қадрли бўлиб қолган.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 00:18, 13.02.2026.
Ўқилди: 217 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.