Кириш Регистрация

Испания кубоги. «Атлетико» ўз майдонида «Барселона»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» Испания Кубоги 1/2 финалининг дастлабки ўйинида «Барселона»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди. Учрашув Мадриддаги «Метрополитано» стадионида бўлиб ўтди.

6-дақиқада Эрик Гарсиянинг автоголи эвазига мадридликлар олдинга чиқиб олишди. Танаффусга қадар «матрасчилар» яна учта тўп киритишди — Антуан Гризманн, Адемола Лукман ва Хулиан Альварес ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида каталонияликлар битта жавоб тўпини киритишганди, бироқ VAR офсайд сабабли голни бекор қилди. Ўйин якунида меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди — Гарсия қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Жавоб учрашуви 3 март куни Барселонада бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида «Атлетико Мадрид» ўз майдонида «Барселона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашув тафсилотлари ва таркиблар билан танишинг:

Испания Кубоги. 1/2 финал | 13 февраль | «Цивитас Метрополитано» (Мадрид)

Атлетико — Барселона — 4:0

Голлар: Э. Гарсия, 6-автогол (1:0); Гризманн, 14 (2:0); Лукман, 33 (3:0); Альварес, 45+2 (4:0).

Атлетико: Муссо, Ганцко, Пубиль, Руджери, Молина, Коке (Ле Норман, 90), Льоренте, Лукман (Альмада, 73), Симеоне, Гризманн (Баэна, 68), Альварес (Серлот, 68).

Барселона: Х. Гарсия, Кубарси (Жоау Канселу, 77), Э. Гарсия, Бальде (Араухо, 77), Кунде, де Йонг, Фермин Лопес (Мартин, 87), Касадо (Левандовски, 37), Ольмо, Ямаль, Торрес.

Огоҳлантиришлар: Симеоне (50), Льоренте (51), Баэна (79), Пубиль (86), Руджери (90) — Касадо (26), Ольмо (86), Фермин Лопес (86).

Четлатиш: Эрик Гарсия, 85 («Барселона»).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:08, 13.02.2026.
Ўқилди: 462 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.