Германиялик ҳужумчи Ник Вольтемаде ёзги трансфер ойнасида "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қарғалар" келаси ёзда янги ҳужумчи сотиб олишга урғу беради. "Ньюкасл" август ойида клуб учун рекорд даражадаги 75 миллион еврога сотиб олинган 23 ёшли Вольтемадени сотиш ҳақида ўйламоқда. "Ньюкасл" мухлислари 13 ўйиндан бери гол ура олмаётган Вольтемаденинг ўйинидан норози бўла бошлади.
Вольтемаде барча турнирларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Ҳужумчининг "Ньюкасл" билан меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ярмигача мўлжалланган.













