Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

«Бу тарихнинг бир қисмига айланди». Жозе Моуринью «Реал» устидан қозонилган ғалаба ва Трубиннинг голини эслади

Баҳо:
+ | -

«Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью Чемпионлар лигаси УЕФА асосий босқичида «Реал»га қарши (4:2) қўлга киритилган ғалабани ва жамоани плей-оффга олиб чиққан Анатолий Трубиннинг голини ёдга олди.

«Биз гол урган пайтда ва ҳамма майдонга чиқиб кетганида, мен фақат оилам ҳақида ўйладим. Улар одатда ўйинларга кам келади, чунки Лондонда яшашади, аммо ўша куни стадионда эди. Қаерда ўтиришганини тахминан билардим — “Реал” захира ўриндиғининг тепасидаги ложада. Шу томонга югуриб кетганимда, қаршимдан мен албатта таниш бўлган йигит чиқиб қолди — у “Бенфика”да ўйнайди. Лекин танимаган бўлсам ҳам, ўша пайтда аниқлашга вақт йўқ эди. Бу мутлақо ўзига хос вазият эди.

Менда уч-тўрт сония тўлиқ ғайритабиий ҳис-туйғулар бўлди, кейин эса Арбелоа мени реалликка қайтарди: у олдимда пайдо бўлиб, қучоқлади ва мен ўйладим: “Тўхта, дўстларим олдида бундай нишонлашим мумкин эмас”. Шу сабабли мен трибуналар остига кириб кетдим ва майдондаги байрамда иштирок этмадим. Ҳис-туйғулар эса тушунарли эди — ахир тўртта ўйиндан кейин ҳисобимизда ноль очко бор эди.

Мен доим айтаман: математика имконият қолдирар экан — имконият бор. Бу “подшоҳлар подшоҳи”, “Чемпионлар лигаси жаноби” устидан ажойиб ғалаба эди. У жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Кейин нима бўлишидан қатъи назар — 1/8 ёки 1/4 финалда “Реал” билан тўқнаш келсак ҳам — плей-оффга қандай чиққанимиз аллақачон Чемпионлар лигаси тарихининг, “Бенфика” тарихининг ва ўз тарихимизнинг бир қисмига айланди», — дея Моуриньюнинг сўзларини A Bola келтиради.

Плей-офф саралаш (стиков) ўйинларида "Бенфика" яна "Реал"га қарши майдонга тушади. Учрашувлар 17 ва 25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:03, 14.02.2026.
Ўқилди: 716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.