Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини қайтаришга жиддий қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

А Сериянинг энг яхши футболчиси деб топилган "Наполи" ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминай Англия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда "Tuttomercatoweb" журналистлари хабар тарқатди.

Манба берган маълумотларга кўра, шотландиялик хавбекнинг хизматларига унинг собиқ клуби — "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда. Скотт 2017 йилдан 2024 йилгача манкунианликлар шарафини ҳимоя қилган, шундан сўнг Италияга йўл олган эди.

Бундан олдин матбуотда Мактоминайга Лондоннинг "Арсенал" клуби томонидан ҳам қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Ҳозирда ярим ҳимоячи 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Мактоминайнинг Неаполь клуби билан тузган меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

Киритилди: 11:19, 14.02.2026.
Ўқилди: 635 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.