Кириш Регистрация

"ПСЖ" АПЛнинг тўртта гранди билан бир футболчи учун курашади

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" марказий ярим ҳимоячиси Карлос Балеба Франциянинг "ПСЖ" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, Балеба парижликларнинг трансфер нишонига айланган ва улар футболчининг хариди учун 70-75 миллион евро ажратишга тайёр. Ушбу пойгада, шунингдек, "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клублари ҳам иштирок этмоқда.

Шуни эслатиб ўтиш жоизки, ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед" Балебани сотиб олишга уринган эди, бироқ клуб сўралган 100 миллион еврони тўлашдан бош тортган. Ҳозирги вақтда футболчининг нархи жорий мавсумдаги ёмон спорт формаси туфайли пасайган.

22 ёшли Балеба ҳисобида барча мусобақаларда 24 та ўйин бор ва у бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмаган.

Киритилди: 12:15, 14.02.2026.
Ўқилди: 1267 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик