Кириш Регистрация

Бразилия терма жамоаси футболчиси икки ойга сафдан чиқди - Анчелотти уни ЖЧ-2026га чақирган

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл"нинг етакчи ярим ҳимоячиси Бруно Гимараэс Англия Премьер-лигасининг 26-тури доирасида Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига (2:1) қарши кечган яқиндаги баҳсда жароҳат олди. Шикастланиш сабабли футболчи ўйин сўнгида алмаштирилди.

Ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтди ва унда тизза ости пайларининг жароҳати аниқланди. Бруно камида икки ойни лазаретда ўтказадиган бўлди.

Жорий мавсумда Гимараэс "қарғалар" таркибида 35 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

28 ёшли футболчининг шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, унинг бозор қиймати эса 75 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:22, 14.02.2026.
Ўқилди: 833 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик