Кириш Регистрация

"Атлетико" Нико Гонсалес учун 32 миллион евро тўламоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчи Нико Гонсалесни "Ювентус"дан сотиб олмаслиги мумкин.

Журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, "матрасчилар" лагерида мавсум якунида Гонсалесни 32 миллион еврога сотиб олиш борасида шубҳалар мавжуд. Аргентиналик футболчининг клубдаги келажаги кафолатланмаган. Бироқ, ёзда томонлар Гонсалеснинг нархини қайта кўриб чиқиш учун музокаралар столига ўтиришлари эҳтимоли бор.

"Атлетико" 27 ёшли вингерни ўтган йилнинг сентябрь ойида "Ювентус"дан ижарага олган эди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда 25 та ўйин ўтказиб, битта гол урди.

"Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Гонсалеснинг бозор қиймати 24 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 12:41, 14.02.2026.
Ўқилди: 807 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик