Кириш Регистрация

Флик "Атлетико"га "катта сюрприз" тайёрламоқда

Баҳо:
+1 | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания Кубоги доирасида Мадриднинг "Атлетико" клубига қарши кечадиган жавоб баҳсида йирик тактик ўзгаришлар қилиш ниятида. Бу ҳақда "The Touchline" нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Испания Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашувида "Барселона" сафарда "Атлетико"га 0:4 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Манбанинг маълумотига кўра, агар ҳужумда максимал даражада агрессив ҳаракат қилинса, "Барселона" тўртта тўп фарқини йўққа чиқара олишига ишонмоқда. Тахминларга кўра, Флик бир вақтнинг ўзида майдонга Роберт Левандовски, Маркус Рэшфорд, Рафинья Диас ва Ламин Ямални туширади.

Испания Кубоги 1/2 финалининг "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги жавоб учрашуви 3 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 га белгиланган.

Киритилди: 15:53, 14.02.2026.
Ўқилди: 3963 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик