Кириш Регистрация

Бразилиялик ҳужумчи учун "Бавария" ва АПЛ гигантлари кураш бошламоқда

Баҳо:
+ | -

Премьер-лига тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бораётган "Брентфорд" ҳужумчиси Игор Тьяго трансфер бозорида талабгир бўлиб турибди.

"Teamtalk" журналистларининг маълумотларига кўра, 24 ёшли бразилиялик форвард билан шартнома имзолашга Мюнхеннинг "Бавария", Лондоннинг "Челси" ва "Манчестер Сити" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Тьяго 26 та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйди.

Бразилиялик футболчи шу ҳафтада "арилар" билан шартномасини 2031 йилнинг ўрталарига қадар узайтирди. Тьягонинг трансфер қиймати "Transfermarkt" порталида 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 16:12, 14.02.2026.
Ўқилди: 1192 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик