Кириш Регистрация

«Биз ўша воқеадан сабоқ олдик»: Тибо Куртуа «Бенфика»га қарши реванш ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўлажак қарама-қаршиликдан кутилмалари билан ўртоқлашди.

Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ўзаро тўқнаш келишган эди ва ушбу ўйин «қаймоқранглилар» учун муваффақиятсиз якунланганди: мағлубият (2:4) сабабли Испания гранди турнирнинг 1/8 финалига тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум бўлди. Эндиликда Альваро Арбелоа жамоаси плей-оффнинг ўтиш босқичида яна «бургутлар» билан куч синашишига тўғри келади.

«Лиссабондаги «Бенфика»га қарши ўйин жуда қийин бўлган эди. Бу стадионда ғалаба қозониш мураккаб, ўша куни биз энг яхши ўйинимизни кўрсата олмаганимизни биламан, лекин содир бўлган воқеадан сабоқ олдик. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда бизни «Бернабеу»даги жавоб учрашуви кутаётганини англаб турибмиз», — деди Куртуа ўз интервьюсида.

Дастлабки баҳс 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:37, 14.02.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.