Кириш Регистрация

"ПСЖ" Лига 1 жорий мавсумида жиддий рақобатга дуч келмоқда

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" жорий чемпионатда аввалги икки мавсумнинг ҳар бирига қараганда кўпроқ ўйинда мағлубиятга учради.

Кеча Луис Энрике шогирдлари 22-тур доирасида сафарда "Ренн" жамоасига имкониятни бой беришди — 1:3.

29 ноябрь куни парижликлар Лига 1 баҳсларида "Монако"га (0:1), 22 сентябрда эса "Марсель"га (0:1) ютқазиб қўйишган эди. Шу тариқа, уларнинг ҳисобида аллақачон учта мағлубият мавжуд.

Таққослаш учун, 2024/25 ва 2023/24 йилги мавсумларнинг ҳар бирида "ПСЖ" чемпионат давомида жами икки мартадангина мағлубият аламини тортган эди.

Киритилди: 18:15, 14.02.2026.
Ўқилди: 273 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.