"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
Шунингдек, юртимиздан клубнинг веб-сайти ва иловасидан фойдаланувчилар сони деярли 1 миллионни ташкил этди.
Сўнгги икки йил ичида "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик ишқибозлари базаси 500 фоиздан кўпроққа ошгани кузатилди.













