Кириш Регистрация

Куртуа: "У қайтгач, янада кучлироқ бўлдик"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнольднинг ўйини ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Инглиз футболчиси Ла Лиганинг "Реал Сосьедад"га қарши кечган шанба кунги баҳси (4:1) қаҳрамонларидан бирига айланди. 27 ёшли футболчи Гонсало Гарсия томонидан урилган биринчи голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Трент ажойиб фазилатларга эга, бу шундоқ ҳам аён эди. У биз учун жуда фойдали. Бугун у ажойиб узатмаларни амалга оширди — масалан, биринчи гол содир бўлган вазиятда. Барча соғ-саломат бўлса, биз анча кучлироқ бўламиз — шунда футболчиларни ўзларига нотаниш позицияларда ўйнатишга тўғри келмайди", — деди Куртуа ўйиндан кейинги интервьюсида.

Александр-Арнольд декабрь ойи бошидан бери илк бор "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида майдонга тушди. "Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси яқиндагина жароҳатидан қутилиб, сафга қайтган эди.

Киритилди: 12:44, 15.02.2026.
Ўқилди: 760 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.