"Манчестер Сити" дарвозабони Жеймс Траффорд ўйин амалиёти етишмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Шаҳарликлар" ўз тарбияланувчисини ўтган йилнинг ёзида "Бёрнли"дан қайта сотиб олишган эди. Бироқ кўп ўтмай трансфер бозорида Жанлуижи Доннарумма пайдо бўлди ва "Сити" раҳбарияти бу имкониятни қўлдан чиқармай, юлдуз италияликни "ПСЖ"дан сотиб олишга қарор қилди. Ўшандан бери Траффорд фақат кубок баҳсларида кам сонли имкониятлар билан кифояланишга мажбур бўлмоқда.
"Бу мавсум бошида мен кутган нарса эмасди. Мен бундай вазиятга тушмасликка ҳаракат қилгандим. Аммо воқелик шундай ва мен қўлимдан келган барча ишни қилишим керак. Шундай вазиятга тушиб қолдим, энди ҳеч нарса қилиб бўлмайди", — дея "City Report" 23 ёшли инглиз посбонининг сўзларини келтирмоқда.
Шанба куни Жеймс Траффорд Англия Кубоги доирасидаги "Солфорд Сити"га қарши ўйинда (2:0) "Манчестер Сити"га ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишда ёрдам берди.













