Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Далотга ўринбосар топди

Баҳо:
+ | -

Ўнг қанот ҳимоясида Диогу Далот ва Нуссаир Мазрауи каби футболчиларга эга бўлган "Манчестер Юнайтед" ушбу позиция учун фаол равишда кучайтириш изламоқда. Бу ҳақда "TEAMtalk" хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Далот АПЛнинг жорий мавсумида 21 та ўйинда асосий таркибда майдонга тушган бўлса-да, унинг "Олд Траффорд"даги узоқ муддатли келажаги номаълумлигича қолмоқда. Биринчидан, Мадриднинг "Реал" клуби ҳамон Далотни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Иккинчидан, клуб раҳбарияти Диогу билан янги келишув имзолаш маошнинг сезиларли даражада оширилишини талаб қилишини билади.

"МЮ" скаутларида Юлиан Рюэрсоннинг сўнгги ўйинлардаги ҳаракатлари катта таассурот қолдирди. Дортмунднинг "Боруссия" клуби юлдузи шунчаки ўнг қанот ҳимоячиси эмас, у бутун қанот бўйлаб ҳаракат қила олади ва вингер сифатида ҳам ўйнаши мумкин. Норвегия терма жамоасининг 28 ёшли футболчиси клуб билан 2028 йилгача шартномага эга ва у 40 миллион евродан кам бўлмаган суммага жамоани тарк этиши мумкин. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақалардаги 29 та ўйинда 13 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:44, 15.02.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.