Кириш Регистрация

Бундеслига. "Лейпциг" мағлубиятдан қутилиб қолди

Баҳо:
+ | -

Германия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган баҳсда «Лейпциг» ўз майдонида «Вольфсбург» билан дуранг ўйнади — 2:2.

Меҳмонларнинг голларига Моҳамед Амура ва Маттиас Сванберг муаллифлик қилишди. Мезбонлар сафида эса Ян Диоманде ва ўйиннинг 89-дақиқасида мувозанатни тиклаган Браян Груда ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Ушбу дурангдан сўнг «Лейпциг» 40 очко жамғариб, Бундеслига турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилиб олди. «Вольфсбург» эса 20 очко билан 15-поғонада қолмоқда. Жамоанинг ғалабасиз серияси бешта ўйинга етди.

21 февраль куни «Лейпциг» ўз уйида «Боруссия»ни қабул қилса, «Вольфсбург» «Аугсбург» меҳмони бўлади.

Германия Бундеслигаси, 22-тур

15 февраль, 21:30. «Ред Булл Арена».

«РБ Лейпциг» — «Вольфсбург» — 2:2 (0:0)

Голлар: 0:1 – 52 Амура, 1:1 – 70 Диоманде, 1:2 – 78 Сванберг, 2:2 – 89 Груда.

«РБ Лейпциг»: Гулачи (Вандервордт, 29), Орбан, Зайвальд (Люкеба, 82), Финкгрефе, Хенрикс (Баку, 63), Шлагер, Баумгартнер, Груда, Нуса (Бакайоко, 82), Диоманде, Хардер (Ромуло, 63).

«Вольфсбург»: Грабара, Вавро, Йенц, Белосян, Кумбеди, Эриксен, Арнольд, Майер (Кулиеракис, 84), Сиогаи (Сванберг, 60), Дагим (Аджети, 90+5), Амура (Пейчинович, 84).

Огоҳлантиришлар: Шлагер (63) — Кумбеди (48).

Киритилди: 23:36, 15.02.2026.
Ўқилди: 223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.