Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Руни «Манчестер Юнайтед»да ишлашга тайёрлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

Машҳур собиқ инглиз футболчиси Уэйн Руни нафақат бош мураббий, балки ёрдамчи мураббий сифатида ҳам ишлашга тайёр бўлган клубларини айтди. У «Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» клубларини алоҳида ажратиб кўрсатди. Уэйн фаолияти давомида ҳар иккала жамоада тўп сурган.

Ҳозирда Руни ўз фаолиятини бош мураббий сифатида қуришни истайди. Бироқ, «МЮ» ёки «Эвертон»га ҳатто ассистент лавозимида бўлса ҳам қайтишга тайёр. Собиқ футболчининг таъкидлашича, бу клублар унинг қалбига яқиндир.

«Бош мураббийлик фаолиятимга қайтишни истардим. Ёрдамчи бўлиб ишлашга тайёрманми? Бир неча ҳафта олдин мендан «Юнайтед»га бошқа ролда қайтган бўлармидинг, деб сўрашганди. Албатта, қайтган бўлардим. Эҳтимол, ҳатто ассистент сифатида ҳам қайтадиган ягона икки клубим — бу «Эвертон» ва «Юнайтед». Чунки бу икки жамоа қалбимга жуда яқин», — деди Руни.

Киритилди: 13:43, 16.02.2026.
Ўқилди: 309 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.