Ярим ўрта вазн (77 кг гача) тоифасида UFC собиқ чемпиони, нигериялик Камару Усмон амалдаги чемпион россиялик Ислом Махачев билан жанг қилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
"Ислом - феноменал чемпион, агар унинг ютуқлари ҳақида гапирадиган бўлсак. Аммо биз биламизки, услублар жанг қилади. Ҳозир унинг учун энг қийин услуб менда деб ўйлайман. Ўйлашимча, мен унинг учун энг яхши синовман.
Тўғрисини айтайлик, Ислом жуда истеъдодли, лекин охирги жангда собиқ чемпион туфайли ҳаммаси осон кўринганди, чунки унда бўшлиқ бор эди, айнан шунда мен кучлиман. Бу ажойиб жанг, менга Ислом ёқади, аммо мен чемпионликни қўлга киритаман, деб ҳисоблайман", - деди Усмон Eurosport нашрига берган интервьюсида.













