Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ўзбекистон делегациясининг биринчи қисми Нанкинга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 16 – 24 август кунлари Нанкин шаҳрида (Хитой) ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган II Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон делегациясининг биринчи қисми чин мамлакатига жўнаб кетди.

Аввал хабар қилганимиздек, Осиё ўйинларига биринчилардан бўлиб дзюдо, баскетбол, оғир атлетика, стол тенниси ва теннис спорт турлари вакиллари йўл олишди.

“Албатта, ҳаяжон бор. Лекин биз ўз олдимизга ҳар қачонгидек юқори мақсадларни қўйганмиз. Шунга яраша тайёргарлик ҳам кўрдик. Насиб қилса Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиб, она Ватанимизга ёруғ юз билан қайтамиз. Бу учун бор куч ва маҳоратимни ишга соламан. Мақсадим Истиқлолнинг 22 йиллик шодиёналарига муносиб совға хозирлаш – дейди дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Отамуродов.

“Болалигимда Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимларини ойнаи жаҳон орқали кузата туриб, стадионга кириб келаётган делегациянинг олдинги сафида туғилиб ўсган юрти байроғини баланд кўтариб кириб келаётган спортчиларни кўриб уларга ҳавас кўзи билан боқардим. Бир муддат бўлсада, улар ўрнида ўзимни тасаввур қилганман. Не бахтким, бугун мен она Ватаним байроғини Осиё ўйинларида кўтариб ўтишдек шарафга сазовор бўлиб турибман. Очиғи, бундай шарафли вазифа менга ишониб топширилганини эшитганимда, кўзларимга ёш келди. Албатта, бу қувонч кўз ёшлари эди. Менга билдирилган ишонч, ўзимга бўлган ишонч ва масъулият ҳиссини янада орттириб юборди. Насиб этса, Осиё ўйинларида Давлатимиз мадҳиясини янгратиб, музаффар байроғимизни энг юқорига кўтариш учун бор маҳоратимни ишга соламан – дейди оғир атлетика бўйича ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Шахзод Худойберганов.

Биз ҳам ўз навбатида Осиё ўйинларида юксак марраларни забт этиб, миллионлаб юртдошларимизга олам-олам шодлик улашишни қалбларига жо айлаган барча спортчиларимизга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Маълумот учун: 2009 йили Сингапурда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги биринчи Осиё ўйинларида 31 нафар ўсмирларимиз спортнинг 7 турида ғолиблик учун кураш олиб боришган ва улардан уч нафари, булар – Юлдуз Қўчқорова (сузиш, 100 м. чалқанча усулда), Руслан Қурбонов (енгил атлетика, уч хатлаб сакраш) ва Светлана Прошкина (енгил атлетика, баландликка сакраш) бронза медалига сазовор бўлишган.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:52, 13.08.2013.
Ўқилди: 4685 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.