Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео)

Баҳо:
+-2 | -

Собиқ ҳакам Эдуардо Итурральде Гонсалес Ла Лига 24-туридан ўрин олган «Барселона» билан дербида (2:1) «Жирона»нинг иккинчи голи инобатга олинганидан норози.

Ўйиннинг 86-дақиқасида Фран Бельтран гол уришидан олдин, «Жирона» ярим ҳимоячиси Клаудио Эчеверри тўпни ўзига тўғирлаб олаётганда «Барса» ҳимоячиси Жюль Кунденинг оёғига бутсасининг тиши билан зарба берган. Француз футболчиси йиқилган, шундан сўнг Эчеверри тўпни Хоэль Рокага узатган, у эса Бельтранга голли пас берган.

Вазият VAR ҳакамлари томонидан кўриб чиқилди, бироқ бош ҳакам Сесар Сото Градо монитор ёнига чақирилмади. Якунда гол ҳисобга олинди ва жамоалар ўйинни марказдан бошлашди.

«У рақибнинг оёғини босиб олди ва голни ҳисобга олмаслик керак эди, чунки Кундега нисбатан фол ишлатилди. Бундан ташқари, ушбу зарба унга (Кундега) ўйинни давом эттиришга халақит берди. Эчеверри эса эҳтиётсизлик билан амалга оширилган тўқнашув учун сариқ карточка олиши керак эди», — деди Итурральде.

Киритилди: 03:32, 17.02.2026.
Ўқилди: 3951 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.