Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Тўртта топ-клуб "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Рожерсни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс топ-клублар эътиборига тушди.

"TEAMtalk" нашрининг хабарига кўра, 23 ёшли футболчини сотиб олишга асосий даъвогар "Ливерпуль" бўлиб турибди. Бироқ, ҳозирги вақтда "қизиллар" футболчи трансфери бўйича музокаралар олиб бораётгани йўқ. Шунингдек, Рожерсга "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Морган Рожерс 2024 йилда "Мидлсбро"дан "Астон Вилла"га тўққиз миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2031 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "шерлар" сафида барча турнирларда 37 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол урди ва еттита голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:09, 17.02.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.