Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Атлетико" раҳбарияти Симеонедан "Барселона" устидан қозонилган 4:0 дан унумли фойдаланишни талаб қилди

Баҳо:
+ | -

"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне клуб президенти Энрике Сересо ва бошқа раҳбарлардан махсус кўрсатма олди. "The Touchline" нашрининг хабар беришича, Симеонега асосий эътиборни Испания Кубогида ғолиб чиқишга қаратиш тавсия этилган.

Манбага кўра, "Атлетико" хўжайинлари Ла Лигада чемпионлик учун реал имкониятлар қолмаганини, Чемпионлар лигасида эса зафар қучиш жуда қийин бўлишини тушуниб туришибди. Аммо Испания Кубогида вазият анча ижобий — ярим финалнинг илк ўйинида "Барселона" устидан қозонилган 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба мадридликларни финал остонасига олиб келган.

Қайд этилишича, "Барселона"га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан "Атлетико"нинг бир қатор асосий ўйинчиларига дам берилиши кутилмоқда.

Киритилди: 22:40, 17.02.2026.
Ўқилди: 1077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик