«Ювентус» Чемпионлар лигасида сўнгги беш йил ичидаги энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди.
Лучано Спаллетти шогирдлари «Галатасарой»га 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Туринликлар охирги марта ушбу турнирда 2021/22 йилги мавсумда йирик ҳисобда мағлуб бўлишган эди. 2022 йилнинг 16 мартида «Вильярреал» уларнинг дарвозасига жавобсиз учта гол урганди.
«Галатасарой» билан иккинчи тўқнашув 25 февраль куни бўлиб ўтади.













