"Реал Мадрид" бош мураббийи Алваро Арбелоа ярим ҳимоячи Арда Гюлер ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Арданинг фазилатлари биз учун катта бойлик - у ярим ҳимояни ҳужум билан боғлайди. У ўзига хос, ноёб ўйинчи. У жамоа учун жуда муҳим ва биз унинг ўзига бўлган ишончи устида ишлашда давом этишимиз керак.
Бундай ўйинлар унинг ривожланишига ёрдам беради. Мен Гюлер билан фахрланаман", деди мураббий.













